Жамият | 13:20
5373
2 дақиқада ўқилади

Оҳангаронда юк машинаси ЙТҲ жойида ишлаётган инспекторлар машинасини уриб юборди

Оҳангарон туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тегишли патрул автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: Видеодан кадр

Бугун, 23 июл куни соат таҳминан 05:00 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг 39-километрида 1969 ва 1992 йилларда туғилган ҳайдовчилар бошқарувидаги Gentra ва Cobalt русумли транспорт воситалари иштирокида инсонлар жароҳат олишига сабаб бўлмаган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойга Lacetti русумли хизмат автомобилида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб борган ва йўл-транспорт ҳодисасини расмийлаштириш ва ушбу жойда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида патрул автомобилини маёқчаларини ёқган ҳолда қатнов қисмининг ўнг бўлагига жойлаштирган.

Шундан сўнг, 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Р.А. HOWO русумли юк автомобилини Тошкент-Олмалиқ йўналишида бошқариб келиб, тажрибасизлиги ҳамда эътиборсизлиги натижасида Lacetti русумли патрул автомобилини ён қисмига бориб урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу ҳолатда ҳаракат иштирокчиларини соғлиғига зиён етмаган. Иккала йўл-транспорт ҳодисалари юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид