Жаҳон | 18:25 / 30.06.2023
8223
1 дақиқада ўқилади

Си Жинпинг ШҲТ саммитида видеоконференция орқали иштирок этади

Саммит Ҳиндистонда виртуал форматда ўтказилади.

Фото: AP

Хитой раҳбари Си Жинпинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгашининг 23-йиғилишида видеоконференция орқали иштирок этади. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чунин маълум қилди.

У Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди таклифига биноан учрашувда иштирок этади ва 4 июль куни нутқ сўзлайди.

Саммитга Ҳиндистон раислик қилади. Унда қатнашиш учун ШҲТ барча аъзолари – Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон таклиф этилган. Бундан ташқари, Беларус, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи давлат сифатида, Туркманистон эса раис меҳмони сифатида таклиф этилган.

Саммитнинг мавзуси «Towards a SECURE SCO - Хавфсиз ШҲТ сари»

Ҳиндистон бош вазири 2018 йилда шу мавзуни таклиф қилган эди. SECURE қисқартмаси хавфсизлик, иқтисодиёт ва савдо, ўзаро боғлиқлик, бирлик, суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш ва атроф-муҳит деган маънони англатади.

Мавзуга оид