ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги сўнгги рақиби номи маълум бўлди
Осиё қитъасида ЖЧ-2026 биринчи саралаш босқичи ўйинлари якунланди.

Ўзбекистон миллий жамоасига ЖЧ-2026 саралашининг иккинчи босқичида Эрон ва Туркманистон билан бирга Ҳонгконг миллий жамоаси ҳам рақиб бўлади.
17 октябр куни, биринчи саралаш босқичи доирасида Ҳонгконг сафарда Бутан футболчиларига 0:2 ҳисобида ютқазди. Бироқ, дастлабки ўйиндаги 4:0 ҳисобидаги ғалаба ҳонгконгликларга икки баҳс натижасига кўра, навбатдаги босқич йўлланмасини тақдим қилди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқичи ўйинларини 16 ноябр куни Туркманистонга қарши сафардаги баҳс билан бошлайди. 21 ноябрда эса Тошкентда Эрон миллий жамоасини қабул қилади. Кейинги ўйинлар 2024 йилда ўтказилади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар учинчи саралаш босқичига йўл олади.
Мавзуга оид

20:01 / 09.06.2025
Қатар биз учун ноқулай рақиб, лекин ундан кучлимиз – Темур Кападзе

16:29 / 09.06.2025
Жамоа устунлари: йўлланма қўлга киритилишида кимлар қандай ҳисса қўшди?

18:01 / 06.06.2025
ФИФА президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

11:54 / 06.06.2025