Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дарсликда ҳаволаси кўрсатилган сайтдаги казино рекламаси ҳакерларнинг иши экани айтилди
Вазирликка кўра, ўтган йили чоп этилган 10-синф рус тили дарслигида машқларни бажариш учун кўрсатилган QR-код ҳаволаси шу пайтгача тўғри ишлаган, ҳозир унда онлайн казино рекламаси чиқаётгани эса сайтнинг ҳакерлар томонидан бузилгани билан боғлиқ. ММТВ бу борада тегишли ташкилотларга мурожаат қилди.

Фото: ЎзА
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламаси аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собированинг маълум қилишича, ўтган 2022 йилда чоп этилган 10-синф рус тили дарслигидаги QR-код ҳаволаси шу пайтга қадар тўғри бўлган ва дарс топшириқларига йўналтирилган.
“Бугунги кунда QR-кодга боғланган сайт бузиб кирилгани мутахассислар томонидан тасдиқланди”, – деди расмий.
Вазирлик бу дарсликдаги машқларни бажариш учун QR-код орқали кирилганда пайдо бўлаётган онлайн казино ҳаволасига кириш имкониятини чеклаш бўйича тегишли соҳа ташкилотларига мурожаат қилган.
Эслатиб ўтамиз, Kun.uz ўтган ойда Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари сайтларига кўплаб киберҳужумлар бўлаётгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид

16:35 / 11.07.2025
Жиззахда ҳакерлар фуқаронинг банкка қўйган катта миқдордаги омонатини ўғирлади

14:31 / 11.07.2025
Ҳакерлар Бразилия банкларидан 140 миллион доллар ўғирлади

23:00 / 28.06.2025
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести

18:59 / 19.06.2025