Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросининг «Космонавтлар» бекатида кичик ёнғин чиқди
Тошкент метросининг «Космонавтлар» бекатида кичик ёнғин рўй берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода йўловчилар вагондан туширилиб, улардан бекатни тарк этиш сўралганини кўриш мумкин.
«Тошкент метрополитени» ДУК ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Унга кўра, 17 январ куни соат 19:30 ларда «Космонавтлар» метро бекатига кириб келган 40-сонли ҳаракат таркибининг вагон электр қисмида техник носозлик ҳолати кузатилган. Шу боис, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар бекатга туширилган ҳамда машинист томонидан белгиланган йўриқномага асосан тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, носозлик бартараф этилган. Бу ҳолат йўналишдаги ҳаракат жадвалига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.
Келтирилган ноқулайликлар юзасидан йўловчилардан узр сўралди.
Мавзуга оид

16:43 / 26.07.2025
Ўрмон ёнғинлари ҳаво исиётгани билан боғлиқми? Уларнинг олдини олиш чоралари мавжудми?

15:11 / 26.07.2025
Яккасарой туманидаги ёнғинда еттита арча дарахти ёниб кетди

12:45 / 25.07.2025
“Сурхондарёнинг “ўпкаси” ёниб кетяпти” – Шерободдаги ёнғин давом этаётгани маълум бўлди

21:48 / 24.07.2025