Уч вилоятда газ ва токдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Самарқандда оилавий корхона салкам 900 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Самарқанд, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида табиий газ ҳамда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Паст Дарғом туман бўлими томонидан «Ўзэнергоинспекция» бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида «Фурқат» МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи «Н.П.» оилавий корхонаси раҳбари И.Э. умумий овқатланиш шохобчасини ва новвойхонасида ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғидан газ ҳисоблагичдан ташқари тижорат мақсадида қувур тортиб жами 897,5 миллион сўмлик табиий газни ўғирлагани аниқланган.
Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан «Ўзэнергоинспекция» ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда «Г.Н.» ва «М.г.» МЧЖ масъул шахслари озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ҳамда умумий овқатланиш шохобчасини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 164,2 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро З.Э. 7 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, ушбу иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги табиий газ ва электр тармоқларига тижорат мақсадида улаб, жами 150,4 миллион сўмлик табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «С.Б.» хусусий корхонаси раҳбари Ш.П. «Бунёдкор» МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехини ҳисоблагичдан ташқари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 106,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади
Жаҳон | 23:26
-
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди
Жаҳон | 22:54
-
“Сотилмайди”, лекин сотувда: Бектемирдаги боғ атрофида нима бўляпти?
Жамият | 22:30
-
30 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:30
Мавзуга оид

14:14 / 30.05.2025
Ўзбекистонда ташлаб юборилаётган биомассадан фойдаланиш пилот лойиҳаси амалга оширилади

20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди

20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди

11:51 / 28.03.2025