Ўзбекистон | 19:58 / 17.07.2025
880
1 дақиқада ўқилади

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида етказилган зарар 600 млрд сўмдан ошди

Табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Ўзэнергоинспекция

2025 йилда 1394 та истеъмолчи томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар берди «Ўзэнергоинспекция».

Қайд қилинишича, 118,8 млн метр куб табиий газ (294,8 млрд сўм) ва 197,1 млн киловатт·соат электр энергиясидан (327,5 млрд сўм) ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлат манфаатларига жами 622,4 млрд сўм зарар етказилган.

2023-2025 йилларда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида ўтказилган тезкор назорат тадбирлари натижасида 182 та ҳолатда 457,8 млн метр куб, яъни қиймати 755,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бу 91 мингдан ортиқ хонадоннинг истеъмолига тенг.

Таъкидланишича, қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Мавзуга оид