Покистонга янги президент сайланди
Осиф Али Зардорий иккинчи марта мамлакат президенти бўлди.

Фото: AP
Покистон парламенти аъзолари 9 март куни Покистон халқ партияси етакчиларидан бири Осиф Али Зардорийни президент лавозимига сайлади.
Сайловда 68 ёшли Зардорий 411 та овоз тўплади, унинг рақиби Маҳмуд Хон Очоқзой 181 та овоз олди.
Зардорий ҳукмрон коалиция – Покистон халқ партияси ва Покистон мусулмон лигасининг қўшма номзоди эди. У 2008 йилдан 2013 йилгача ҳам мамлакатга президентлик қилган.
Покистон парламент республикаси ҳисобланади, у ерда президентнинг ваколатлари чекланган.
Мавзуга оид

14:00 / 04.06.2025
Ўзбекистон ва Покистон "Яшил макон" дастурлари доирасида ҳамкорлик қилади

12:32 / 03.06.2025
Ўзбекистон ва Покистон қишлоқ хўжалиги техникаларини биргаликда ишлаб чиқаради

11:24 / 02.06.2025
Туркия ва Покистон разведка хизматлари ИШИД етакчиларидан бирини қўлга олди

21:17 / 24.05.2025