Жиззах вилоятининг икки туманида электр таъминоти қисман узилди
Шароф Рашидов ва Фориш туманлари истеъмолчилари (1 минг 600 та) электр таъминотидан қисман узилган.

Фото: Kun.uz
Бугун, 14 март куни соат 8:40 да Жиззах вилоятида шамол ва қор таъсирида 6-10 кВли 5 та электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бунинг натижасида Шароф Рашидов ва Фориш туманлари истеъмолчилари (1 минг 600 та) электр таъминотидан қисман узилган.
Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (кучли шамол ва қор) шароитига қарамай, махсус бригадалар томонидан ушбу носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.