Ўзбекистон | 08:35
3727
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда Tracker юқори тезликда дўконга урилди

Ҳайдовчи тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Фото: ЙҲХБ

Жиззах вилоятида Tracker автомобили юқори тезликда дўконга урилди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ маълумот берди.

Қайд қилинишича, ҳолат 24 апрель куни тонгда, Жиззах шаҳри ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали автотураргоҳида содир бўлган. 1986 йилда туғилган ҳайдовчи ўзига тегишли Tracker автомобилини бошқариб, автотураргоҳ ёнидаги кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида жойлашган савдо дўкони эшигига урилган.

Оқибатда ҳайдовчи тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид