Тошкентда тақиқланган модда олиб юрган ҳайдовчи аниқланди
«Бектемир» ЙПХ масканида тақиқланган модда олиб юрган ҳайдовчи аниқланди.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 15 апрел куни Бектемир туманидаги «Бектемир» ЙПХ масканида профилактик тадбирлар ўтказилган.
Унинг давомида 23 ёшли Ж.Х. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашинаси тўхтатилиб, ҳужжатларини текшириш давомида гап-сўзидан ходимларда шубҳа уйғотган.
Ҳайдовчи холислар иштирокида кўздан кечирилганда жигарранг, ўткир ҳидли, мумсимон модда топилган.
Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро ҳамда аниқланган модда Бектемир туман ИИО ФМБга топширилган.
Мавзуга оид

20:44 / 25.04.2025
Ўзбекистонда йил бошидан буён 170 дан ортиқ киши ЙТҲ содир этгани учун қамалди

22:28 / 16.04.2025
Тошкентда йўл талашган Spark ҳайдовчиси темир билан Matiz ҳайдовчисини урди

11:41 / 16.04.2025
Мопед ва скутер ҳайдовчилари учун гувоҳнома талаб қилиш муддати 1 октябргача узайтирилди

08:06 / 14.04.2025