Тошкентда Malibu уриб юборган пиёда вафот этди
Мирзо Улуғбек туманида 20 ёшли ҳайдовчи Malibu машинасида пиёдани уриб юборди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: ЙҲХБ матбуот хизмати
Мирзо Улуғбек туманида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 11 май куни соат 4:00 атрофида 20 ёшли йигит Malibu автомашинасини бошқариб кетаётиб, Мирзо Улуғбек тумани Феруза кўчаси Оқтепа лаваш биноси қаршисида 45 ёшли эркакни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ Шаҳрисабзда Damas 1-синф ўқувчисини босиб кетгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

16:51 / 24.04.2025
Тошкентда камера йўқ хонада болани урган боғча ходими ишдан олинди

11:37 / 22.04.2025
Тошкентдаги Ўзбекистон овози кўчасининг бир қисми 30 майгача ёпилади

15:58 / 18.04.2025
Тошкентда эркак ўзаро келишмовчилик ортидан танишининг Teslaʼсини ёқиб юборди

19:12 / 11.04.2025