Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Вон До Ён Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Фото: ТИВ
Вон До Ён Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги янги элчиси лавозимига тайинланди. 7 июн куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида элчидан ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилинди.
«Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл жаноби олийларининг мамлакатимизга бўлажак ташрифини интиқлик билан кутмоқдамиз. Президентлар саммитига тайёргарлик кўриш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, давлатларимиз ўртасидаги анъанавий яқин алоқаларда янги ўсиш нуқталарини кашф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик. Жаноб элчига Ўзбекистондаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз», дейилади вазирлик хабарида.
Аввалроқ, Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистонга давлат ташрифи билан бориши ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид

13:16 / 01.08.2025
Трамп Жанубий Корея билан савдо келишуви ҳақида эълон қилди

19:36 / 31.07.2025
Ватаннинг гўё бир парчаси: Кореядаги ўзбек маҳалласидан репортаж

20:16 / 18.07.2025
Ўзбекистон Жанубий Корея божхоначиларига 6 бош хизмат итини етказди

19:12 / 14.07.2025