Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади
Шунингдек, вилоят боғбон-тадбиркорларининг мева-сабзавотни сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш лойиҳаларига хорижий валютада олинган маблағларнинг 6 фоизгача қисми қоплаб берилади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Қувада Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.
Вилоятдаги йирик боғбонларнинг ерида 50-100 тонналик музлаткичли омбор ташкил қилиш таклифи қўллаб-қувватланди. Буни ҳисобига уларни экспорт салоҳияти 2 карра ошади, йўқотишлар 25 фоизга қисқаради, 4 мингта янги иш ўрни яратилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон, Риштон, Бешариқ, Боғдод туманларида жорий йилда ҳар бири 10 минг тонналик сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш топширилди.
Вилоят боғбон-тадбиркорларининг мева-сабзавотни сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш лойиҳаларига хорижий валютада олинган кредитларнинг 6 фоизгача қисми қоплаб берилади.
Шунингдек, Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг оғирини енгил қилиш учун ер солиғи ярмига камайтирлади.
Мавзуга оид

15:15 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж

15:15 / 19.04.2025
“Биргина видеоси YouTube’да 35 млн марта томоша қилинган” — қўштепалик ёш муҳандис бунга қандай эришмоқда?

10:50 / 12.03.2025
Фарғонада нарколаборатория фош этилди

15:13 / 03.03.2025