Марказий банк Сурхондарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи тайинланди
Ўзбекистон Марказий банки Сурхондарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи тайинланди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Азамат Ражабов ушбу лавозимда иш бошлаган.
У 1983 йилда Музработ туманида туғилган. 2006 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодиёт.
Меҳнат фаолияти давомида «Микрокредитбанк» АТ банкининг туман, вилоят минтақавий филиалларида бошлиқ, «Микрокредитбанк» АТ банки бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Азамат Ражабов тайинловга қадар «Микрокредитбанк» АТ банки Сурхондарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи лавозимида меҳнат қилган.
Мавзуга оид

12:24
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

16:34 / 18.04.2025
Марказий банк Telegram орқали тарқалаётган фирибгарликдан огоҳлантирди

23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди

15:35 / 09.04.2025