Хоразмда ноқонуний сақланаётган шер ҳайвонот боғига топширилди
Уни сақлаб келган фуқаро жаримага тортилди.

Фото: Экология вазирлиги
Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги «Ашхобод» маҳалласида жойлашган бинода шер ноқонуний сақланаётгани аниқланди.
Экология бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейдда қонунбузар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 92-моддасига кўра баённома расмийлаштирилган. У базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари — 1 миллион 700 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.
Таъкидланишича, шер вақтинча сақлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғига топширилган.
Ҳолатга аниқлик киритиш, шер фуқаронинг қўлига қандай тушиб қолганини аниқлаш мақсадида суриштирув бошланган.
Мавзуга оид

18:30 / 18.04.2025
Хоразмда меҳмонхона қуриш учун инвесторларга субсидия берилади

20:42 / 17.04.2025
Хоразмда 7-синф ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилаётгани аниқланди

23:57 / 16.04.2025
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди

12:35 / 25.03.2025