Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвия президенти велосипеддан йиқилиб қўлини синдириб олди
Давлат раҳбарининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси жароҳат президентнинг иш жараёнига таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.

Фото: X ижтимоий тармоғи
Латвия президенти Эдгарс Ринкевичс велосипеддан йиқилиб ўнг қўлининг билаги ва чап қўлининг бармоғини синдириб олди, деб хабар беради Delfi портал.
Маълумотларга кўра, кўнгилсиз ҳодиса 28 сентябр куни Ринкевичс велосаёҳатга чиққанида содир бўлган. Ноқулай йиқилиш оқибатида давлат раҳбари тиббий ёрдамга мурожаат қилган, шифокорлар унинг қўли синганини аниқлаб, гипс боғлаган.
«Велосипед мавсуми якунланди. Травматология ва ортопедия шифохонаси жамоасига у қадар ақлли бўлмаган мижозга кўрсатган ёрдами учун катта раҳмат», — дейди президент.
Ринкевичснинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Мартинш Дрегериснинг журналистларга маълум қилишича, жароҳат давлат раҳбарининг иш жараёнига таъсир кўрсатмайди, у олдингидек бемалол ёзиб, ҳужжатларни имзолай олади. Таъкидланишича, Ринкевичснинг кейинги ҳафтадаги кун тартибига ҳам ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилмаган.
Мавзуга оид

14:07
Ўзбекистон фуқаролари халқаро денгиз кемалари ва круиз лайнерларида ишга жойлаштирилади

15:07 / 21.07.2025
Латвия Ўзбекистонда халқаро мактаб ташкил этиш имконини кўриб чиқмоқда

07:40 / 18.07.2025
Латвия суди "Дождь" лицензиясини қайтариб олиш қарорини бекор қилди

13:39 / 15.07.2025