Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди
Toyota Prado машинаси йўлни кесиб ўтиш учун унинг қатнов қисмига югуриб чиққан пиёдани уриб юборган.
А-373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 11 октябр куни соат 05:45 ларда Қамчиқ довонининг Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидаги қисмида рўй берган.
38 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Toyota Prado машинаси йўлнинг белгиланмаган жойидан қатнов қисмига югуриб чиққан пиёдани уриб юборган.
Оқибатда, 27 ёшли пиёда оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мавзуга оид

18:09 / 08.06.2025
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди

12:00 / 05.06.2025
Хоразмда ёш йигит бошқарувидаги Tracker каналга қулади

15:08 / 04.06.2025
Тошкентда Nexia хавфсизлик оролчасидаги пиёдани уриб юборди

22:28 / 03.06.2025