Ғазо сектори шимолида интернет бутунлай узиб қўйилди
Блокланган эксклавнинг шимоли 15 кундан бери катта ҳужум остида ва Исроил армияси томонидан қамалда.

Фото: Mohammed Al-Masri / Reuters
Ғазо сектори шимолида интернет хизматлар бутунлай узиб қўйилди. Бу ҳақда Фаластин телекоммуникация компанияси хабар берди.
Блокланган эксклавнинг шимоли 15 кундан бери катта ҳужум остида ва Исроил армияси томонидан қамалда.
«Исроилнинг Ғазо шимолига давом этаётган оммавий ҳужумлари муносабати билан минтақадаги барча интернет хизматлари узилганидан афсусдамиз», — дейилади компания баёнотида.
Фаластин матбуоти ҳам Ғазо сектори шимолида алоқа ва интернет хизматлари ўчирилгани ҳақида хабар берди.
Маҳаллий манбаларга кўра, «Жебалия» қочқинлар лагеридаги кўплаб объектлар Исроилнинг йирик артиллерияси ва ҳаво ҳужумлари остида қолмоқда.
Исроил армияси 15 кундан бери Ғазо сектори шимолидаги Жебалия, Байт Лаҳия ва Байт Ханун қочқинлар лагерларига қуруқликдан ва ҳаводан кучли ҳужумлар уюштирмоқда.
Мавзуга оид

20:41 / 08.06.2025
Шимолий Кореяда қўққисдан интернет ишламай қолди

19:55 / 05.06.2025
Ғазо, Сурия ва Эрон: Яқин Шарқдаги сўнгги ўзгаришлар таҳлили

14:25 / 05.06.2025
Исроил армиясининг Ғазога ҳужумида бир кунда 97 киши ҳалок бўлди

14:15 / 04.06.2025