Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФ 131 нафар Австралия фуқаросини «стоп-лист»га киритди
Россия ҳарбий-саноат комплекси вакиллари, журналистлар ва жамоат арбоблари орасидан 131 нафар австралиялик фуқарога мамлакатга киришни тақиқлади.

Фото: РИА Новости / Максим Блинов
Россия ҳарбий-саноат комплекси (ҲСК) вакиллари, журналистлар ва жамоат арбоблари орасидан 131 нафар австралиялик фуқарога «ноаниқ муддатга» мамлакатга киришни ёпди. Бу ҳақда 29 октябр, сешанба куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Канберра «Россияга қарши курсидан воз кечмоқчи эмас» ва янги чекловлар жорий этишда давом этмоқда, деб ҳисоблайди Москва.
«Россиянинг «стоп-лист»ини янгилаш бўйича ишлар давом этади», — дея қўшимча қилди Россия ТИВ.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Мудофаа вазирлиги ва Янги Зеландия Қуролли кучлари раҳбариятига нисбатан шахсий чекловларни тасдиқлади.
Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди
Британия, Лондонга кўра, "Украина ва унинг демократиясини бузиш ва беқарорлаштириш" учун дезинформациядан фойдаланишга уринган учта Россия агентлиги ва уларнинг уч нафар юқори мартабали ходимларига нисбатан санкциялар киритди. Бу ҳақда 28 октябр куни Британия ҳукумати маълум қилди.
Чекловлар "Агентство социального проектирования", "Структура" компаниялар гуруҳи ва "Диалог" автоном нотижорат ташкилотига нисбатан қўлланди. Лондонда таъкидланганидек, улар Киевга халқаро ёрдамни сусайтириш мақсадида таъсир ўтказиш амалиётларини амалга оширган.
Мавзуга оид

07:47 / 15.07.2025
Австралия Тайван учун уруш бошланган тақдирда ўзига ҳеч қандай мажбуриятни олмайди

23:51 / 14.07.2025
Австралияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди

19:14 / 14.07.2025
Австралияда 19 та давлат иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди

18:24 / 10.07.2025