Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Монархияга қарши ҳаракат вакили тож кийиш маросимини солиқ тўловчиларнинг пулини “уятсизларча” сарфлаш деб атади.

Фото: Getty images
Ўтган йили Буюк Британия қироли Чарлз III ва унинг рафиқаси Камилланинг тож кийиш маросими британиялик солиқ тўловчиларга 72 миллион фунт стерлинг(90,2 миллион доллар)га тушгани маълум бўлди. Бу ҳақда ҳукумат ҳисоботига таяниб, BBC хабар қилди.
Маросимни мувофиқлаштиришга масъул бўлган Маданият, оммавий ахборот воситалари ва спорт ишлари вазирлиги 50 миллион доллардан кўпроқ сарфлаган. Қўшимча хавфсизлик чоралари ва жамоат тартибини сақлаш харажатлари эса қарийб 22 миллион фунт стерлингни ташкил этган.
Маданият вазирлиги ўз йиллик ҳисоботида Чарлз III нинг тож кийиш маросимини “авлодда бир марта” бўладиган воқеа сифатида таърифлайди. Шу билан бирга, маросим “соддалаштирилган” тартибда ўтказилгани айтилмоқда. Бунга мисол қилиб, меҳмонлар сони келтирилади: улар 1953 йилда ўтказилган Елизавета II нинг тож кийиш маросимидаги меҳмонларга қараганда анча кам эди.
Монархияга қарши Republic фаоллар ҳаракати вакили Грем Смит тож кийиш маросимини солиқ тўловчиларнинг пулини “уятсизларча” сарфлаш деб атади. У маросим, аслида, анча қимматга тушганини таъкидлади. Норасмий маълумотларга кўра, Чарлз III нинг тож кийиш маросимига 100 миллион фунт стерлингдан 250 миллион фунт стерлинггача пул кетган.
Елизавета II нинг дафн маросими ва у билан боғлиқ тадбирларга жами 204 миллион фунт стерлинг сарфланган.
Қиролича Елизавета II 2022 йил 8 сентябрда 96 ёшида вафот этди. Шундан сўнг тахтга унинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарлз ўтирди. Унга 2023 йил 6 май куни Вестминстер аббатлигида тож кийдирилди.
Мавзуга оид

20:28 / 24.04.2025
Британия Сурия вазирликлари ва разведка хизматларига нисбатан санкцияларни бекор қилди

10:24 / 22.04.2025
Ўзбекистондан Буюк Британияга ўрик данаги мағзи экспорти йўлга қўйилди

20:31 / 21.04.2025
Британияда синиқ гулдон 60 минг долларга сотилди

18:29 / 21.04.2025