Пекинда қийин вазиятга тушиб қолган 40 нафарга яқин фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон элчихона ходимлари ва Пекин шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Фото: "Дунё" АА
Унда Пекин шаҳар жамоат хавфсизлиги департаменти вакиллари, Пекин шаҳар тергов изолятори маъмурияти иштирок этди.
Пекин шаҳар жамоат хавфсизлиги департаменти вакили Ву Ди, Хитой полицияси ишининг ўзига хос хусусиятлари, шу жумладан, пойтахт хавфсизлигини таъминлаш тизими билан яқиндан таништирди. Унинг айтишича, жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида Хитойдаги хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мазкур йўналишдаги ишларни доимий мувофиқлаштиришдан манфаатдор.
Томонлар, ўзаро самарали ҳамкорлик натижасида жорий йилнинг ўтган даврида Пекин шаҳрида мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган 40 нафарга яқин ўзбекистонликларга ҳуқуқий ёрдам ва консуллик хизматлари кўрсатилиб, уларни ватанга қайтаришга эришилганлигини қайд этдилар.
Учрашув сўнггида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ олдинда турган масалаларни биргаликда ҳал этишга ва қонунийликни таъминлашга келишиб олинди.
Мавзуга оид

23:14 / 22.04.2025
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

21:40 / 15.04.2025
Туркияда ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга олиб келинди

14:50 / 23.03.2025
Саудия Арабистонида ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди

17:40 / 09.02.2025