АҚШда йирик суғурта компанияси бош директори отиб ўлдирилди
Брайан Томпсон Ню-Йорк меҳмонхоналаридан бири ёнида қотиллик қурбони бўлди.

Фото: CNN
АҚШ UnitedHealthcare суғурта компаниясининг бош директори Брайан Томпсон Манҳэттенда отиб ўлдирилди.
CBS News хабарига кўра, 4 декабр куни эрталаб номаълум қора ниқобли шахс 50 ёшли Томпсонга Ню-Йорк меҳмонхоналаридан бири ёнида ўқ узган.
UnitedHealthcare компанияси вакилининг айтишича, меҳмонхонада инвесторлар конференцияси ўтказилиши лозим бўлган.
Полиция манбаларининг айтишича, қотил Томпсонга қарата бир марта ўқ узган. Бу, эҳтимол, қотиллик қасддан содир этилганидан далолат беради. Ҳужум қилган шахс қидирилмоқда ва унинг мақсади аниқланмоқда.
UnitedHealthcare Қўшма Штатлардаги энг йирик тиббий суғурта компаниясидир. АҚШ ва бошқа мамлакатларда 100 миллиондан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатиб, суғурта мукофотлари бўйича дунёдаги энг йирик компанияси ҳисобланади.
Мавзуга оид

07:40
Хитой АҚШ таъминотидан мустақиллигини эълон қилди

21:22 / 28.04.2025
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи

20:47 / 28.04.2025
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй

19:29 / 28.04.2025