Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
El Pais: Киев ЕИдан украиналик қочқинларга тўловларни қисқартиришни сўрамоқда
Киев Европа Иттифоқидаги украиналик қочқинларга тўловларни қисқартиришни ва ҳарбий ёшдаги эркакларнинг хориждаги консуллик хизматларидан фойдаланишини чеклашни талаб қилмоқда, деб ёзади Испаниянинг El Pais газетаси.

Фото: Michael Kuenne/Global Look Press
Украина ҳукумати Европа Иттифоқи давлатларини украиналик қочқинларга ёрдамни камайтиришга чақирмоқда ва ҳарбий ёшдаги украиналик эркакларнинг хорижда консуллик хизматларидан фойдалана олмаслигини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Бу чора-тадбирларнинг барчаси Украина фуқароларининг ўз мамлакатига қайтишини рағбатлантиришга қаратилган. Бу ҳақда 24 декабр, сешанба куни Испаниянинг El Pais газетаси хабар берди. Унинг маълумотларига кўра, ҳозирда 6 миллиондан 10 миллионгача украиналиклар хорижда истиқомат қилади ва Киев ҳукумати уларнинг камида бир қисмини ватанига қайтаришдан манфаатдор.
Янги ташкил этилган Украина Миллий бирлик вазирлигининг вазифалари қаторига хориждаги украин ҳамжамияти билан ўзаро ҳамкорлик, шунингдек, халқаро ҳамкорлар билан ҳамкорлик киради, деб хабар беради «Интерфакс». Вазирлик, шунингдек, белгиланган сиёсатни амалга оширувчи орган – Миллий ҳокимият агентлигини тузмоқда.
El Pais нашрига кўра, Украина президенти Володимир Зеленский ушбу вазирлик вазифаларини 19 ноябр куни Олий радага тақдим этган мамлакатни тиклаш режасининг устувор йўналишларидан бирига айлантирган. Шу билан бирга, Украина расмийлари қонунчилик ислоҳотлари орқали кетганлар билан алоқани сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Ўтган ҳафта Украина парламенти икки фуқароликни тан олувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади, деб ёзади El Pais.
Шмигал Шолц билан қочқинларни Украинага қайтаришни муҳокама қилди
Украина бош вазири Денис Шмигал Берлинга ташрифи чоғида украиналик қочқинларнинг тезроқ уйларига қайтишига умид билдирди. Бу ҳақда у 11 декабр куни RTL ва ntv'га берган интервюсида айтиб ўтди.
«Биз канцлер Шолц билан урушнинг биринчи кунларида қочган барча украиналикларнинг мамлакатимизга қайтишидан мутлақо манфаатдор эканлигимизни муҳокама қилдик, Украинада уруш пайтида барча украиналик қочқинлар илиқ кутиб олинди, биз бундан кейин ҳам уларни кутмоқдамиз», — деди Шмигал. Унинг сўзларига кўра, Киев Германия федерал ҳукумати билан қайтишнинг техник тафсилотларини аллақачон муҳокама қилган.
«Биз немис томони ва миллий бирлик бўйича янги вазиримиз билан биргаликда ишлаш ва барча украиналикларни имкон қадар тезроқ қайтариш бўйича ечим топишга келишиб олдик», деди Украина бош вазири мунозаралар тафсилотларини келтирмасдан.
Мавзуга оид

09:42 / 01.08.2025
Киевда зарбага учраган уй харобалари остидан яна 11 киши жасади топилди

12:03 / 31.07.2025
Киевга ҳужум: олти киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши яраланди

09:50 / 31.07.2025
ЭП: ЕИ дастури доирасида Украинага тўловлар музлатилди

14:05 / 29.07.2025