Беруний кўчасида 4 та автомобил тўқнашди
Олмазор тумани Беруний кўчасида Malibu-2, Cobalt, BMW ва Matiz ўзаро тўқнашди. BMW йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
Жорий йилнинг 27 декабр куни соат 00:45 ларда Олмазор тумани Беруний кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Malibu-2, Cobalt, BMW ва Matiz русумли автомашиналар ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
ЙТҲ оқибатида BMW русумли автомашина йўловчиси, 1992 йилда туғилган Ф.А.га тез ёрдам ходимлари томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

10:06
Андижонда Equinox ва тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ рўй берди

22:20 / 10.05.2025
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди

18:06 / 09.05.2025
«Ҳақиқат сўрайман» – клип сёмкасида актрисани «Гелик» босиб кетгани юзасидан суд бошланди

13:52 / 09.05.2025