Тошкентда 316 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Тошкент шаҳрида ўзбошимчалик билан 316,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

«Ўзенергоинспекция» Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилган.
Унда, Юнусобод туманида жойлашган кўп қаватли турар жой биносида фуқаро М.Х. га қарашли бинонинг нотурар қисмида газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан 2 дона икки контурли иситиш жиҳозларидан ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланилганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 316,5 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид

07:30 / 21.04.2025
Тошкентда илк жамоатчилик яшил парки очилади

12:53 / 17.04.2025
Хитой Россиянинг яна бир лойиҳасини рад этди

11:18 / 17.04.2025
5,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган металл эритиш цехи аниқланди

22:28 / 16.04.2025