Фаластин расмийлари «Ал-Жазира» телеканали трансляциясини тўхтатди
Аввалроқ Исроил ҳам худди шундай қарор қабул қилган эди.

Фото: Anadolu Agency
Фаластин маъмурияти Қатарнинг «Ал-Жазира» телеканалининг трансляцияси ва бошқа фаолиятини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Фаластиннинг расмий WAFA ахборот агентлиги хабар берди.
«Ал-Жазира» Фаластинда ўрнатилган қонун ва қоидаларни бузгани айтилмоқда.
Қайд этилишича, «Ал-Жазира» ўзининг «ҳуқуқий мақомини тўғриламагунча» телеканал фаолияти тикланмайди.
Таъкидланишича, бундай чорага «Ал-Жазира» телеканали Фаластиннинг ички ишларига аралашишни ташкил этувчи провокацион мазмундаги контентни тарқатгани сабаб бўлган.
Аввалроқ Исроил ҳукумати «Ал-Жазира» телеканали мамлакатдаги фаолиятини тўхтатганини маълум қилганди.
Мавзуга оид

12:15 / 22.04.2025
Исроил-ҲАМАС музокараларида узоқ муддатли сулҳ таклиф этилди

08:58 / 21.04.2025
Исроилнинг Ғазода урушни давом эттиришдан бошқа иложи йўқ - Нетаняҳу

23:47 / 18.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди

12:10 / 15.04.2025