Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг амалиёт ўташ тартиби ўзгарди
Вазирлар Маҳкамасининг "Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда, хусусан, ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётлари ўрнига ишлаб чиқариш амалиётининг ягона тизими жорий этилиши белгиланган. Бунда ишлаб чиқариш амалиёти давомида ўқувчиларга корхоналарнинг тажрибали ходимлари устоз сифатида бириктирилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини иш берувчилар ва ўқув муассасаси томонидан баҳолашнинг қўшма тизими йўлга қўйилади.
Мавзуга оид

12:03 / 19.04.2025
“120 тезликда тормоз ишламай қолди” – Наманганда икки ўқувчи ижарага олинган Spark’да ЙТҲга учради

20:42 / 17.04.2025
Хоразмда 7-синф ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилаётгани аниқланди

07:40 / 16.04.2025
Наманганда 4-синф ўқувчиси Cobalt уриб юбориши оқибатида вафот этди

16:51 / 02.04.2025