Илон Маскнинг Neuralink чипи учинчи беморга ўрнатилди
Компания 2025 йилда яна 20-30 та имплант ўрнатишни режалаштирмоқда.

Фото: Cfoto / Global Look Press
Америкалик тадбиркор Илон Маскка тегишли Neuralink компанияси ўзининг учинчи беморига чипини жойлаштирди. Бу ҳақда Маск ижтимоий тармоқда трансляция қилинган Лас-Вегасдаги тадбир давомида маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, компания 2025 йилда яна 20-30 та имплант ўрнатишни режалаштирмоқда.
2024 йил август ойида иккинчи беморга Neuralink чипи муваффақиятли имплантация қилингани ҳақида хабар берилган эди. Тадбиркор сўзларига кўра, иккинчи бемордаги имплантнинг 400 та электроди тўғри ишлаяпти, қурилмада мингдан ортиқ электрод бор.
2024 йил январ ойида дунёдаги биринчи одамга мия импланти ўрнатилди. 29 ёшли Ноланд Арбо умуртқа поғонаси шикастланган бахтсиз ҳодиса оқибатида бутунлай фалаж бўлиб қолган. Арбо миясига Neuralink чипининг ўрнатилиши натижасида у фикр кучи ёрдамида компютерни бошқара олди.
Компания маълумотларига кўра, технология оёқ-қўлларини ишлата олмай қолган одамларга ёрдам бериш учун мўлжалланган.
Мавзуга оид

17:05 / 24.04.2025
Илон Маск ва молия вазири Скотт Бессент Оқ уйда жанжаллашиб кетди — Axios

10:32 / 23.04.2025
Маск Tesla савдолари пасайгани туфайли DOGE'даги фаолиятини қисқартиради

14:42 / 22.04.2025
Маскнинг АҚШ ҳукуматидаги таъсири тобора камайиб бормоқда

23:25 / 13.04.2025