Ҳусанов «Манчестер Сити»да 45-рақамда ўйнайди. Унинг Бегиристайн билан расми тарқалди
«Манчестер Сити» клуби Абдуқодир Ҳусанов трансферини расман эълон қилмаган бўлса-да, унинг клуб спорт директори Чики Бегиристайн билан тушган сурати тармоқларда тарқалди.

Ўзбекистонлик 20 ёшли ҳимоячи шартнома имзолаш учун Манчестерга етиб борган. У билан агенти Ғайрат Хасбулиндан ташқари, футболчининг вакили сифатида қозоғистонлик Улуғбек Асанбаев ҳам борган.
Meta-ratings.kz сайтининг қайд этишича, шартнома имзолаш чоғида «Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳам иштирок этган. Айнан испаниялик мураббий Ҳусановнинг трансферини истаган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов куни кеча Манчестерда тиббий кўрикдан ўтганди.
Мавзуга оид

18:17 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар

10:00 / 01.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?

11:37 / 28.04.2025
«Сити» финалга чиқди, «Рома» ва Шомуродов «Интер»ни тўхтатди. Кун ўйинлари

07:53 / 23.04.2025