Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Саида Мирзиёева Шайх Зоид мукофоти совриндори бўлган икки нафар ўқувчининг ота-онаси ва устозига президент номидан мукофотларни топширди. Шунингдек, уларга BYD автомобиллари ҳам совға қилинди.

Саида Мирзиёева Абу-Даби шаҳрида «Глобал ўрта мактаблар» номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга президент номидан мукофотларни топширди. Бу ҳақда у ўзининг Telegramʼдаги каналига ёзиб қолдирди.
Тантанали тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этган.
«Бугун Абу-Даби шаҳрида «Глобал ўрта мактаблар» номинацияси бўйича Шайх Зоид мукофоти совриндори бўлган президент мактаби икки нафар ўқувчисининг ота-онаси ва устозига Ўзбекистон президенти номидан мукофотни топширишдан хурсанд бўлдим.
Бу ғалаба барча ёшларимиз учун умид ва илҳом рамзидир. Биз Сиз билан фахрланамиз», — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Президент мактаби ўқувчилари ва уларнинг устозига BYD автомобиллари ҳам топширилган.
Танловда мактаб ўқувчилари Паҳлавон Ғуломов ва Асилбек Ашрапов ҳамда уларнинг устози Соҳибхон Азизовнинг ёмғир сувини ичишга яроқли даражагача қайта ишлаш лойиҳаси ғалабани қўлга киритган. Таъкидланишича, танловга 156 та давлатдан жами 5980 та ариза келиб тушган.
14 январ куни Абу-Дабида мукофотни ўқувчиларга Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён шахсан топширган эди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган.
Мавзуга оид

19:42 / 24.04.2025
Саида Мирзиёева ва Ўғилжаҳон Атабаева Самарқанддаги инклюзив таълим маркази фаолияти билан танишди

21:48 / 15.04.2025
«Кураш ҳеч қачон тугамайди». Саида Мирзиёева оиладаги зўравонликка қарши қонунга киритилган ўзгартиришни олқишлади

16:21 / 12.04.2025
Саида Мирзиёева болалар учун контент яратишни янги босқичга олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади

11:11 / 11.04.2025