Трамп ҳусийчиларни «террорчи ташкилотлар» рўйхатига қайтарди
АҚШ президенти Эрон минтақада «террорчилик фаолиятини» кенгайтираётганини ва бу мақсадда ҳусийчилардан фойдаланаётганини даъво қилди.

Фото: EPA
АҚШ президенти Доналд Трамп Яманнинг «Ансоруллоҳ» (ҳусийчилар) ҳаракатини яна «хорижий террорчи ташкилотлар» рўйхатига киритди.
Трамп Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусийчиларни рўйхатга қайтарувчи фармонни имзолади. У ўз баёнотида 2021 йилдаги президентлик муддатининг сўнгги кунларида гуруҳни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритганини, аммо Байден маъмурияти ҳокимиятга келганидан бир неча ой ўтгач, ҳусийчиларни рўйхатдан олиб ташлаганини эслади.
Трамп Эрон минтақада «террорчилик фаолиятини» кенгайтираётганини ва бу мақсадларда «Ансоруллоҳ»дан фойдаланаётганини таъкидлади. Унинг қайд этишича, гуруҳ Қизил денгиздаги кемаларга қилинган ҳужумлар туфайли хавф туғдиради ва бу унинг террорчилик ташкилотлари рўйхатига қайтишига сабаб бўлган.
2021 йил 16 февралда АҚШ собиқ давлат котиби Энтони Блинкен «Ансоруллоҳ» ҳаракати террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқарилганини эълон қилди. Бу қарор Ямандаги гуманитар вазият ёмонлашгани билан изоҳланган эди.
Мавзуга оид

13:58
Трамп норозилик намойишлари туфайли Лос-Анжелесга қўшинларни киритишга чақирди

08:00
Трамп Лос-Анжелесга денгиз пиёда аскарлари ва кўпроқ миллий гвардиячиларни юборди

22:38 / 09.06.2025
Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди

21:09 / 09.06.2025