Пуэрто-Рикода ўзбекистонлик ноқонуний мигрантлар ҳибсга олинди
Қўшма Штатларга қарам бўлган ушбу ҳудудда ноқонуний мигрантларга қарши оммавий рейдлар ўтказилди.

Фото: AP
Ҳибслар Доналд Трампнинг Америкага ноқонуний кирган ҳар қандай шахсни депортация қилиш ҳақидаги буйруғига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Пуэрто-Рикода иммиграцияга оид федерал қонунларни бузганликда гумон қилинган 100 нафарга яқин киши ҳибсга олинди, деб хабар берди CNN АҚШ Миллий хавфсизлик департаментининг Тергов бошқармасига таяниб.
Ҳибслар Доналд Трампнинг фармонига мувофиқ 26 январь куни бутун мамлакат бўйлаб бошланган кенг кўламли операция доирасида амалга оширилган.
Қўлга олинганлар орасида Гватемала, Эквадор, Доминикана, Ҳаити, Мексика, Хитой, Доминика, Бразилия, Британия Виржиния ороллари, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Исроил, Италия ва Япония каби давлатлар фуқаролари борлиги қайд этилган.
Таъкидланишича, барча ҳибсга олинганлар депортация қилиш учун процессуал жараёндан ўтади.
Пуэрто-Рико — Кариб денгизида Буюк Антил ороллари гуруҳидаги Пуэрто-Рико оролида ва унга туташ кичик оролларда жойлашган бўлиб, Америка Қўшма Штатларига қарам ҳудуд, аммо унинг таркибига кирмайди. АҚШ Конституциясининг ҳудудга таъсири чекланган. Олий ҳокимият АҚШ Конгрессига берилган, аммо ҳудудда ўзини ўзи бошқариш тизими мавжуд.
Мавзуга оид

21:22 / 28.04.2025
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи

20:47 / 28.04.2025
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй

19:29 / 28.04.2025
АҚШ талабалари Трамп сабаб Британияда ўқишни хоҳламоқда

16:37 / 28.04.2025