Иммиграцияни тақиқлаш Европа аҳолисининг 30 фоиздан ортиққа қисқаришига олиб келади
Европа аҳолиси 2100 йилга бориб 447 миллион кишини ташкил этади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ЕИнинг аксарият давлатлари аҳолиси қисқаради, аммо бу ҳар бир мамлакатда турлича кузатилади.

Фото: EPA
Европа Иттифоқи аҳолиси 2100 йилга бориб тахминан 6 фоизга қисқариб, 447 миллион кишини ташкил этади. Аммо бу иммиграцияни инобатга олган ҳолдаги базавий сценарий бўлиб, у тақиқлангудек бўлса, ЕИ аҳолиси 30 фоиздан ортиққа қисқариши мумкин. Бу ҳақда Eurostat ва унга асосланган ўз ҳисоб-китобларига таяниб, The Guardian хабар берди.
Қайд этилишича, биринчи сценарийда Буюк Британиянинг ҳозирда 68 миллионга тенг аҳолиси 86 миллионга қадар ошади, иккинчи ҳолатда — 48 миллион кишигача қисқаради. Германияда иммиграция сақланиб қолса, аҳоли сони бироз ошади — ҳозирги 83 миллиондан 84 миллионгача, иммиграция тақиқланса — 53 миллион киши қолади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам Европадаги аксарият даватларнинг аҳолиси 2100 йилга бориб қисқаради, аммо турли даражада: Италия аҳолиси иммиграция сақланиб қолса ҳозирда 59 миллиондан 50 миллион кишигача тушади, у бўлмаса — 28 миллион киши ташкил этади.
«Ўнг ва сўл марказ сиёсатчиларининг аксарияти демографик босимни юмшатиш учун иммиграция зарурлигини тан олади. Аммо радикал ўнг партиялар бу ҳукмрон консенсусга тобора кўпроқ эътироз билдирмоқда. Меҳнатга лаёқатли иммиграцияни камайтириш босимига қарши тура оладиган давлатлар узоқ муддатда кучлироқ иқтисодий мавқега эга бўлади», — дейди Centre for European Reform тадқиқот маркази таҳлилчиси Жон Спрингфорд.
Мавзуга оид

23:20 / 23.04.2025
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши

17:55 / 18.04.2025
Евроиттифоқ Россия авиакомпаниялари учун ўз осмонини очишдан бош тортди

09:20 / 18.04.2025
Трамп ЕИ билан савдо келишувига эришишига «100 фоиз» ишонч билдирди

14:09 / 17.04.2025