Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон 2031 йилги Осиё кубогини биргаликда ўтказмоқчи
Учала мамлакат футбол федерациялари Осиё футболининг бош турнирини биргаликда ўтказиш учун қўшма номзодини илгари сурди.

Фото: Getty images
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан биргаликда 2031 йилги Осиё кубогини ўтказмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабар берди.
Қайд қилинишича, Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) 2031 йилда Осиё қитъасининг энг нуфузли футбол турнири бўлган Осиё кубоги мезбонлигига номзодларни кўриб чиқишни бошлаган. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон футбол уюшмалари биргаликда Осиё кубоги мезбонлигини юқори савияда ўтказишга ишонч билдирган ҳолда, ўз қўшма номзодини илгари сурган.
«Бугунги кунда қўшни мамлакатлар билан бирга Ўзбекистон ҳам нуфузли мусобақани қабул қилишга ҳар томонлама тайёр. Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши каби шаҳарларда стадионлар халқаро стандартларга мос равишда тартибга келтирилди. Қўшимча равишда, охирги йилларда Осиёнинг U-20, U-23 турнирлари, футзал бўйича Жаҳон чемпионати мезбонлиги улкан тажриба вазифасини ўтади. Марказий Осиё ҳар доимгидек ўзининг меҳмондўстлиги, профессионал ёндашуви, футболга фидойилиги ва албатта футболсевар мухлислар меҳри билан бутун Осиё эътиборини қозонишга тайёр», дейилади хабарда.
24 февраль ҳолатига 2031 йилги Осиё кубогини ўтказиш учун БАА, Индонезия ва Кувайт ҳам алоҳида ариза топширган.
2031 йилги Осиё кубоги 20-марта ўтказилади, турнирда 24 та терма жамоа иштирок этади. ОФК томонидан 1956 йилдан буён ўтказиб келинаётган турнир тўрт йилда бир марта ташкил қилинади. 2023 йилда мусобақа Қатарда ўтказилди. 2027 йилда турнирга Саудия Арабистони мезбонлик қилади.
Бунга қадар Ўзбекистон ОФК бош турнирига мезбонлик қилмаган.
Мавзуга оид

23:22 / 21.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото

15:51 / 21.04.2025
Президент ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ғолибларини унвон ва медаллар билан тақдирлади

11:57 / 21.04.2025
Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этасиз, деб ишонаман — Шавкат Мирзиёев Осиё чемпионларини табриклади

00:22 / 10.04.2025