Йил бошидан бери Илон Маскнинг бойлиги 100 млрд долларга камайди
Илон Маск эгалик қиладиган Tesla ва бошқа йирик компаниялар акциялари котировкаси пасаймоқда. Ўз навбатида бу америкалик миллиардернинг бойлиги камайишига сабаб бўляпти.

Фото: REUTERS
Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маскнинг бойлиги йил бошидан бери 100 миллиард доллардан ортиққа камайди. ОАВ ва биржа таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, Tesla ва бошқа компаниялар акциялари котировкасининг пасайиши туфайли Маскнинг бойлиги энди 330 миллиард долларга баҳоланмоқда — бу йил бошидаги кўрсаткичдан 102 миллиард долларга кам.
Таҳлилчиларнинг қайд этишича, сўнгги ойларда Америка фонд индекси пасаймоқда ва бу қатор йирик компаниялар котировкаларининг қулашига олиб келмоқда. Натижада, Илон Маскники каби сезиларли даражада бўлмаса ҳам, айрим америкалик миллиардерларнинг бойликларни камайишни бошлаган.
Хусусан, Oracle корпорацияси асосчиси Ларри Эллисоннинг бойлиги йил бошидан бери 19 миллиард долларга, Amazon асосчиси Жефф Безосники эса 17 миллиард долларга камайган.
Кўплаб оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Илон Маск компаниялари котировкаларининг пасайиши жамоатчилик ва инвесторларнинг унинг Доналд Трамп маъмуриятидаги ҳаракатларига нисбатан билдираётган муносабатларига боғлик. Хусусан, АҚШ ва Европада Илон Маскнинг ҳаракатларига нисбатан норозилик намойишлари бошланган, қатор давлатларда эса Tesla савдолари сезиларли даражада тушиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрида The Guardian америкалик тадбиркор Илон Маск 2027 йилга бориб дунёдаги биринчи доллардаги триллионерга айланиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.
Мавзуга оид

17:05 / 24.04.2025
Илон Маск ва молия вазири Скотт Бессент Оқ уйда жанжаллашиб кетди — Axios

10:32 / 23.04.2025
Маск Tesla савдолари пасайгани туфайли DOGE'даги фаолиятини қисқартиради

14:42 / 22.04.2025
Маскнинг АҚШ ҳукуматидаги таъсири тобора камайиб бормоқда

15:58 / 18.04.2025