Чегара божхона постларида пулли навбатсиз ўтиш хизмати йўлга қўйилади
Бунда алоҳида йўлаклар ташкил этилиб, паспорт ва божхона назорати жараёнлари тезлаштирилади. Хизматдан фойдаланувчилар БҲМнинг 15 фоизи миқдорида тўлов тўлаши керак бўлади. Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриевга кўра, бу хизмат бошқа ўтиб-қайтувчиларни камситиш ёки уларнинг ҳуқуқларини чеклашга дахл қилмайди.
2025 йил 1 майдан бошлаб чегара божхона постларида “Фаст-траcк” навбатсиз ўтиш хизмати йўлга қўйилмоқда. Бу учун БҲМнинг 15 фоизи (ҳозирда 56 минг сўм) тўлаш керак бўлади.
Ушбу хизмат қандай ишлайди, сунъий тирбандликларга олиб келмайдими? Kun.uz’нинг мазкур саволларига Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев жавоб берди.
“Бу хизмат нима беради? Биринчи галда, бу ихтиёрий танланади. Ҳеч қандай мажбурийлик йўқ. Чунки хоҳлаймизми-йўқми, айниқса бизнесда вақт — бу пул. Масалан, айрим ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, бизнесменлар ёки инвесторлар чегара божхона постидан тезроқ ўтишга ҳаракат қилишади ва бу табиий ҳол. Дунё амалиётида мана шу механизм ишлаяпти. Алоҳида йўлак мавжуд бўлади. Бу бошқа ўтиб қайтадиганларни камситиш ёки уларнинг ҳуқуқларини чеклашга дахл қилмайди”, дейди Ҳусан Тангриев.
Бундан ташқари, тегишли низомга кўра, ақлий ёки жисмоний имконияти чекланганлар ушбу хизмат учун тўлов қилмайди. Тўловлар мобил иловалар орқали ёки ўтказиш пунктида мавжуд тижорат банклари шохобчасида амалга оширилиши мумкин.
Ҳусан Тангриев Kun.uz мухбири билан суҳбатда божхона вакиллари Сингапурда бўлиб тургани, у ерда бир қанча муаммоларга ечим изланаётгани ҳақида ҳам гапирди.
“Масалан, транспорт харажатларини ҳисоблашда тадбиркорлар, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан тақдим қилинаётган маълумотларга асосланиларди. Энди транспорт харажатлари, яъни битта транспорт воситаси Европага боргунга қадар транспорт харажатларини сунъий интеллект ёрдамида ҳисоблаш модули устида иш кетмоқда. Ёки товарларнинг шунчаки рентген тасвирини ёки товарларга тегишли шартномадаги маълумотлари ва унинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги кодини сунъий интеллект ёрдамида автоматик аниқлаш устида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Амалиётда кўпинча ташқи иқтисодий фаолият товарлари кодини аниқлаш учун тадбиркор баъзи ҳолатларда марказий божхона лабораториясига мурожаат қилишига тўғри келар эди”, дея таъкидлайди қўмита матбуот котиби.
Ҳусан Тангриевга кўра, агар сунъий интеллект ёрдамида товарларнинг кодини автоматик аниқлаш имконияти йўлга қўйилса, тадбиркор вақти ва харажати ҳамда декларациялар жараёнлари қисқаришига олиб келади.
“Сингапур тажрибасида 80-90 фоиз декларациялар ҳали товар етиб келмасдан аввал божхонага тақдим қилинади. Бизда ҳам бу амалиёт мавжуд, лекин 80-90 фоиз даражасига етмаган. Сунъий интеллектдан кутилаётган энг катта натижа божхона расмийлаштируви жараёнларида инсон омилини, яъни божхона ходими иштирокини қисқартиришдир”, дейди у.
2024 йилда Ўзбекистонда 1 млндан ортиқ божхона декларациялари расмийлаштирилган бўлса, шундан 10 фоизи инсон омилисиз қилинган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. Дембеленинг голи "ПСЖ"га "Арсенал" устидан ғалаба келтирди
Спорт | 03:25
-
«Мен Украинани қутқаряпман» — Трамп
Жаҳон | 01:02
-
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
Жаҳон | 00:31
-
Франция Россия ҳарбий разведкасини мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келганликда айблади
Жаҳон | 23:49 / 29.04.2025
Мавзуга оид

11:16 / 02.02.2025
“Ғишткўприк” чегара божхона пости 5 февралдан бошлаб 4 ойга ёпилади

20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган

16:01 / 04.12.2024
Lacetti’дан BYD’гача бор: чегара орқали ғойиб бўлган машиналар ҳақида суриштирув – 2-қисм

19:40 / 05.11.2024