Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2024 йилда дунёда 150 дан ортиқ «мисли кўрилмаган» об-ҳаво ҳодисалари содир бўлди
«Мисли кўрилмаган» жумласи экстремал об-ҳаво ҳодисалари минтақада ҳар қачонгидан ҳам ёмонроқ бўлганини англатади.

Фото: wmo.int
Жаҳон метеорология ташкилоти (WMO) маълумотларига кўра, 2024 йилда дунёда 152 та «мисли кўрилмаган» об-ҳаво ҳодисалари - тропик циклонлар, тошқинлар, иссиқлик тўлқинлари, қурғоқчилик ва бошқалар содир бўлди. Мутахассисларнинг айтишича, улар озиқ-овқат инқирозининг кучайишига ҳисса қўшди ва катта иқтисодий йўқотишларга олиб келди.
«Мисли кўрилмаган» жумласи экстремал об-ҳаво ҳодисалари минтақада ҳар қачонгидан ҳам ёмонроқ бўлганини англатади. Бу воқеалар озиқ-овқат инқирозининг кучайишига ёрдам берди ва катта иқтисодий йўқотишларга олиб келди. Мисол учун, Япониядаги иссиқлик тўлқинлари юз минглаб одамларни иссиқ уришига олиб келди.
Умуман олганда, 2008 йилда бошланган кузатишларга асосан, 2024 йилда табиий ҳодисалар оқибатида рекорд миқдордаги 800 мингдан ортиқ одам кўчирилди ва бошпанасиз қолди.
Ҳисоботда айтилишича, 2024 йилда инсон томонидан қўзғатилган иқлим ўзгаришининг «аниқ белгилари» янада яққолроқ намоён бўлди. Бундан ташқари, унинг баъзи оқибатлари, мутахассисларнинг фикрига кўра, «юзлаб, балки минглаб йиллар давомида» қайта тикланмайди.
WMO экспертлари ўз ҳисоботида 2024 йил 175 йиллик рекордлар ичида энг иссиқ йил бўлганини тасдиқлади. Бу, шунингдек, ҳарорат саноатдан олдинги даврга нисбатан 1,5°С даражадан юқори бўлган биринчи йилни белгилади.
Шундай қилиб, WMO маълумотларига кўра, атмосферадаги карбонат ангидрид концентрацияси сўнгги 800 минг йил ичида рекорд даражага етди. Дунё миқёсида сўнгги 10 йилнинг ҳар бири рекорд даражадаги энг иссиқ 10 таликка кирди. «2024 йил учун маълумотлар океанлар исиши ва денгиз сатҳи кўтарилишда давом этишини кўрсатмоқда», деди WMO бош котиби Селеста Сауло.
Мавзуга оид

14:54 / 30.07.2025
Президент масъуллар ва ҳокимларни об-ҳавони баҳона қилмасдан, шароитга мослашиб ишлашга чақирди

16:43 / 26.07.2025
Ўрмон ёнғинлари ҳаво исиётгани билан боғлиқми? Уларнинг олдини олиш чоралари мавжудми?

20:03 / 24.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда

15:26 / 24.07.2025