Павел Дуров: Telegramʼнинг доимий фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ошди
Мессенжер асосчининг сўзларига кўра, ҳар бир фойдаланувчи кунига Telegramʼни ўртача 21 марта очади ва унда ҳар куни 41 дақиқа вақт ўтказади.

Фото: Kun.uz
Telegramʼнинг бир ойлик аудиторияси 1 миллиард фаол фойдаланувчидан ошди. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Telegram дунёда маълумот алмашиш бўйича энг машҳур иловалар орасида иккинчи ўринга кўтарилган (Хитойнинг WeChat’идан ташқари).
Telegramʼдан олдинги ўринда WhatsApp турибди, Дуров уни ўз мессенжерининг «арзон» ва «саёз» тақлиди деб атаган. «Узоқ йиллар давомида улар бизни секинлаштириш учун лоббизм ва PR-кампанияларга миллиардларни сарфлаб, инновацияларимиздан нусха олишга жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилишди. Улар муваффақиятсизликка учради. Telegram ўсди, даромадли бўлди ва рақобатчимиздан фарқли ўлароқ, ўз мустақиллигини сақлаб қолди. Биз эндигина бошлаяпмиз», — деб ёзади Дуров.
Шунингдек, Дуров фойдаланувчилар фаоллиги ошиб бораётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ҳар бир фойдаланувчи кунига Telegramʼни ўртача 21 марта очади ва унда ҳар куни 41 дақиқа вақт ўтказади. Дуровнинг сўзларига кўра, 2024 йилда даромад 547 миллион долларни ташкил этган.
2024 йил апрелда Дуров америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервюсида йил давомида миллиард фойдаланувчига эришишни кутаётганини маълум қилганди. Шунингдек, у декабр ойида Telegramʼнинг умумий даромади йил давомида 1 миллиард доллардан ошгани ҳақида ёзганди. Унинг сўзларига кўра, 2022 йилда пайдо бўлган Telegram Premium пулли сервиси обуначилари сони 12 миллиондан ошган.
Мавзуга оид

17:30 / 04.06.2025
Расмларни HD форматда юбориш, аудио хабарларни кесиш ва каналлар билан мулоқот – Telegram’да янгиланишлар

19:19 / 28.05.2025
Telegram'га Илон Маскнинг Grok сунъий интеллекти интеграция қилинади

23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади

18:29 / 23.05.2025