Ҳиндистонда сохта кардиожарроҳ 15 кишини операция қилди. Камида етти бемор вафот этди
Беморларнинг камида етти нафари вафот этган, аммо уларнинг ҳақиқий сони кўпроқ бўлиши мумкин.

Фото: NPR
Ҳиндистоннинг Мадҳя-Прадеш штати Дамоҳ округи расмийлари ўзини британиялик кардиожарроҳ сифатида таништириб, хусусий шифохонада операциялар ўтказган шахсга оид иш юзасидан тергов бошлади, деб хабар беради The Indian Express.
Округ Болаларни ҳимоя қилиш қўмитаси президенти Дипак Тивари ўзини британиялик каридолог Н.Жон Кем сифатида таништирган эркак аслида бошқа бўлгани, «ишга жойлашишда сохта ҳужжатлардан фойдаланиб, мураккаб операцияларни амалга оширгани» тўғрисида айбловни илгари сурмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссия аъзоси Приянк Канунго ҳолат бўйича тергов ўтказилишини маълум қилди. «Юраги операция қилинган шахслар орасида етти кишининг бавақт ўлими билан боғлиқ ҳолат аниқланди», — деб ёзади у Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтига.
Маълумотларга кўра, вафот этган беморларнинг қариндошлари шифокордан шубҳалана бошлаганидан кейин у изсиз йўқолган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Ҳиндистонда сохта «шифокор» YouTubeʼдаги видеоларга қараб ўсмирни операция қилгани тўғрисида хабар берилганди. Операциядан кейин бемор вафот этган ва полиция «шифокор»га нисбатан қидирув эълон қилган эди.
Мавзуга оид

22:02 / 24.04.2025
Ҳиндистон Покистонни сайёҳлар ўлимида айблаб, уни сувсиз қолдириш билан таҳдид қилмоқда. Уруш бошланиши мумкинми?

18:09 / 24.04.2025
Ҳиндистон Кашмирда сайёҳларга уюштирилган ҳужумдан кейин покистонликлар визасини бекор қилди

09:30 / 24.04.2025
Ҳиндистон Кашмирдаги терактдан кейин Покистонга чекловлар жорий қилди

23:43 / 23.04.2025