Панама АҚШ қўшинларига Панама канали яқинида жойлашишига рухсат берди
Панама ва Қўшма Штатлар ўртасидаги келишув Америка қўшинларига каналда машғулотлар ўтказишга рухсат беради, аммо ҳарбий базалар ташкил этилмайди.

Фото: AP
Вашингтон ва Панама ўртасидаги янги келишувга кўра, АҚШ қўшинлари Панама канали бўйлаб бир қанча объектларда жойлаша олади. «Юқори мансабдор шахслар» томонидан имзоланган ҳужжат тафсилотлари ҳақида 10 апрел, пайшанба куни AFP агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, келишув америкалик ҳарбий хизматчиларга ҳарбий тайёргарлик, манёврлар ва бошқа бир қатор тадбирларни ўтказиш учун Панама назоратидаги объектларда жойлаштирилишига имкон беради. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар у ерда янги ҳарбий объектлар қура олмайди.
Бироқ, бу шаклда ҳам, келишув Вашингтонга ўн йиллар олдин Панама каналига эгалик қилган пайтда АҚШ томонидан қурилган собиқ ҳарбий базаларда чекланмаган миқдордаги қўшинларни жойлаштириш ҳуқуқини беради, деб таъкидлайди AFP. Агентлик буни АҚШ президенти Доналд Трампга Вашингтоннинг денгиз йўлидаги таъсирини тиклашга қаратилган катта имтиёз деб атади.
Мавзуга оид

15:38 / 26.04.2025
Трампнинг янги режаси, Путиннинг сулҳи, Киевнинг талаблари — Геосиёсий ҳафта таҳлили

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

12:04 / 26.04.2025
АҚШ 18 давлат билан савдо музокаралари режасини тайёрлади

11:31 / 26.04.2025