Ироқда кучли қум бўронлари кузатилмоқда. Мамлакатда авиақатновлар тўхтатилди
Ироққа ёпирилган қум бўронлари аҳоли саломатлигида жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ҳозирга қадар 3,7 минг киши нафас олиш йўллари асоратлари билан тиббий ёрдам сўрашга мажбур бўлган.

Фото: аль-Джумхурия
Ироқнинг марказий ва жанубий ҳудудларига ёпирилган қум бўронлари аҳоли саломатлигида жиддий муаммолар келтириб чиқарди ҳамда транспорт қатновларида узилишларни юзага келтирди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 3,7 мингдан ортиқ одам нафас олиш йўллари асоратлари билан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, улардан 1800 дан ортиғи шифохоналарга ётқизилган. Мусанно вилоятида эса бўғилиш билан боғлиқ 700 га яқин ҳолат қайд этилган.
Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, шаҳарларни қоплаган қалин чанг кўрувчанлик масофасини 1 километргача чеклаган. Қатор туманларда электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Нажаф ва Басрадаги аэропортлар вақтинчалик фаолиятини тўхтатган.
Фавқулодда хизмат ходимлари ва фуқаролар кўчалар бўйлаб ҳаракатланиш вақтида чангдан ҳимояланиш мақсадида ниқобдан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.
Ироқда қум бўронлари тез-тез кузатилиб туради, аммо экспертларнинг таъкидлашича, иқмлик ўзгариши фонида уларнинг даврийлиги ошмоқда. БМТ ушбу мамлакатни дунёдаги энг заиф бешта давлат қаторига киритган — Ироқда мунтазам бўронлар билан бирга жазирама ва сув ресурсларнинг етишмаслиги ҳам кузатилади.
Мамлакатда бундан олдинги йирик қум бўронлари 2022 йилда содир бўлганди. Ўшанда бир киши ҳалок бўлган, 5 мингдан ортиқ инсон шифохонага ётқизилган эди. Ироқ Экология вазирлиги чангли кунлар мамлакатнинг янги реаллигига айланиб бораётганидан огоҳлантирмоқда.
Мавзуга оид

21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди

17:24 / 03.02.2025
Швеция Қуръонни ёқиб юборган Момика ўлимида гумон қилинганларни озод этди

17:34 / 31.01.2025
Туркия остида ер қобиғидаги улкан ёриқ топилди

16:28 / 08.01.2025