Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мопед ва скутер ҳайдовчилари учун гувоҳнома талаб қилиш муддати 1 октябргача узайтирилди
Аввал 2025 йил 1 март санаси белгиланган бўлса, эндиликда бу талаб 2025 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда мопед ва скутер ҳайдовчилари учун гувоҳнома талаб қилиш муддати 2025 йил 1 октябрга қадар узайтирилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги қарорига кўра, 2025 йил 1 мартдан бошлаб мопед ва скутерни бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилиши белгиланган эди.
Ҳукуматнинг 12 апрелдаги қарорига кўра, юқоридаги муддат 2025 йил 1 октябр этиб ўзгартирилди.
Аввал 2025 йил 1 март санаси белгиланган бўлса, эндиликда бу талаб 2025 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради.
Мавзуга оид

17:11 / 22.07.2025
“Ҳайп учун қилдим” — Автосалон раҳбари синов мақсадида ходимларининг устига машина ҳайдади

12:30 / 19.07.2025
Юнусободда 5 кгдан ортиқ наркотиклар савдосининг олди олинди

15:49 / 18.07.2025
Ўзбекистон бўйлаб ўрнатилган радарлар рўйхати очиқланди

10:00 / 13.07.2025