Наманганда 16 ёшли қиз бошқарувидаги Spark каналга тушиб кетди
Ҳодиса оқибатида қизнинг онаси ва синглиси вафот этган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ
23 март куни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро ўзининг бошқарувидаги Spark автомашинасини 16 ёшли қизга топширган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ маълум қилишича, машинага ҳайдовчининг ўрнига қизи, олд ўриндиққа эса машина эгаси ўтирган. Машинанинг орқа ўриндиғида эса қизнинг онаси ва 10 ёшли синглиси бўлган.
16 ёшли қиз автомашинани ички йўлда бошқариб кетаётиб, йўлнинг хавфли бурилиш қисмида ўнг томонга бурилаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўн томонидан оқиб ўтувчи Андижон каналига тушиб кетган.
Ҳодиса оқибатида қизнинг онаси ва синглиси нафас йўлига сув тиқилиши туфайли вафот этган. Ҳайдовчи қиз ва унинг отаси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мавзуга оид

08:24 / 18.04.2025
Гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатган шахс ушланди

08:40 / 01.04.2025
Андижонда Spark ЙПХ ходимини уриб юборди

09:08 / 27.03.2025
Янгиҳаёт туманида Spark, Nexia-3 ва Malibu-2 тўқнашди

11:44 / 11.03.2025