Гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатган шахс ушланди
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 1985 йилда туғилган фуқаро гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи Telegram канал рекламасини девор ва устунларга ёпиштириб юрган вақтида ушланди.

Фото: Видеодан кадр
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ўтказилган суриштирувларда гиёҳвандлик моддалари тарқатилиши аниқланган. Фуқаро билан суҳбатлашилганда ҳар бир рекламаси учун 2 минг сўмдан пул олаётгани маълум бўлди.
Ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида кўриб чиқилди ва фуқаро МЖтКнинг 56-прим 4-моддаси (гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) асосан айбли деб топилди.
Фуқарога нисбатан БҲМнинг 100 баравари (37,5 млн сўм) миқдорида жарима қўлланилди.
Мавзуга оид

08:26 / 16.04.2025
Наманганда 16 ёшли қиз бошқарувидаги Spark каналга тушиб кетди

10:38 / 11.04.2025
ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди

11:50 / 25.03.2025
Ҳудудларда салкам 100 кг гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди

14:36 / 16.03.2025