5,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган металл эритиш цехи аниқланди
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида 5,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган металл эритиш цехи аниқланди.

Фото: Видеодан кадр
“Ҳудудгазтаъминот” маълум қилишича, туманнинг Спутник-3 мавзесидаги “Б.Б” МЧЖга қарашли бинода металл эритиш цехи ташкил этилиб, газ таъминоти корхонаси билан тегишли шартномани қайта тузмасдан, ўчириш мосламасига ўрнатилган бир марталик тамғага қасддан шикаст етказган ҳолда газдан ноқонуний фойдаланиб келган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди ва 5 млрд 775 млн сўмлик зарар ҳисобланди.
Барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.
Мавзуга оид

12:53 / 17.04.2025
Хитой Россиянинг яна бир лойиҳасини рад этди

11:00 / 15.04.2025
Reuters: ЕИ компаниялари Россия гази импортини оширмоқчи

07:29 / 15.04.2025
Газ корхонасига қарашли газ баллонларини ноқонуний сотаётган фуқаро аниқланди

15:45 / 10.04.2025