Хитой АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни тўхтатди
Хитой икки ярим ой давомида АҚШдан СТГ сотиб олмади. Вазият кенг қамровли оқибатлар ҳамда Хитой ва Россия ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига олиб келиши мумкин, деб ёзади The Financial Times.

Фото: Getty Images/VCG
Лондоннинг The Financial Times (FT) газетаси 18 апрел, жума куни кемасозлик тўғрисидаги маълумотларга таяниб ёзишича, АҚШдан Хитойга суюлтирилган табиий газ (СТГ) импорти ўн ҳафтадан кўпроқ вақт олдин бутунлай тўхтатилди. Бу Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасидаги савдо уруши энергетика соҳасига ҳам ёйилганини кўрсатади, дея қайд этади нашр.
6 февраль куни Техаснинг Корпус-Кристисидан 69 минг тонна суюлтирилган газ ташувчи танкер жанубий Фуцзян провинциясига етиб келганидан бери икки давлат ўртасида янги юк ташиш амалга оширилмади. Иккинчи танкер Хитой 10 февралда АҚШ СТГга 15 фоизлик бож ўрнатиши олдидан етиб келолмагач, Бангладешга йўналтирилди. Шундан бери бож 49 фоизгача ўсди, бу Америка газини яқин келажакда хитойлик харидорлар учун иқтисодий жиҳатдан зарарли қилиб қўйди.
FT'нинг таъкидлашича, АҚШдан СТГ импортининг музлатилиши АҚШ президенти Доналд Трампнинг биринчи муддатидаги вазиятни акс эттиради, ўшанда етказиб бериш бир йилдан кўпроқ вақт давомида тўхтатилган. Аммо ҳозирги можаро кенг қамровли оқибатларга олиб келиши мумкин — бу Хитойнинг Россия билан энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини кучайтирмоқда ва АҚШ ва Мексикада қурилаётган кўп миллиард долларлик СТГ терминалларини кенг кўламли кенгайтиришнинг мақсадга мувофиқлигини шубҳа остига қўяди.
Мавзуга оид

09:59
Украина АҚШ ёрдамининг тўхтатилишига тайёргарлик кўрмоқда

23:25 / 24.04.2025
Трамп миллионерлар учун солиқларни оширишдан бош тортди

21:11 / 24.04.2025
«Демократиянинг бўш арсенали». Foreign Affairs АҚШ Хитой билан урушга тайёр эмаслиги ҳақида мақола эълон қилди

13:30 / 24.04.2025