Спорт | 07:43 / 21.04.2025
2262
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди

Хоккейчиларнинг жаҳон чемпионатидаги дебюти муваффақиятли якунланди.

Фото: Ўзбекистон Хоккей федерацияси

Арманистоннинг Ереван шаҳрида хоккей бўйича жаҳон чемпионати IV дивизион ўйинлари якунланди.

Ўзбекистон миллий жамоаси мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, биринчи ўринни эгаллади.

Хоккейчилар Кувайтни 13:3, Эронни 20:0, Индонезияни 26:1 ва Малайзияни 18:3 ҳисобида мағлуб этиб, Арманистонга буллитлар ҳисобида 2:3 ҳисобида ютқазди. Бироқ, тўпланган очколар мусобақада 1-ўринни қўлга киритиш учун етарли бўлди.

Энди Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси 2026 йили жаҳон чемпионатининг III B дивизионида иштирок этади.

Ўзбекистон тарихидаги илк миллий жамоа таркиби ўзбек хоккейининг ёш тарбияланувчилари ва Тошкентнинг «Ҳумо» клубида ўйнаш тажрибасига эга бўлган бир қатор россияликлардан тузилди.

Терма жамоа таянчи «Ҳумо» клуби хоккейчиларидан иборат. Маҳаллий хоккейчилардан Жавоҳир Расулов жамоа сардори бўлди. Қолган хоккейчилар россияликлардир: Артём Малцев, Даниэл Коган, Иля Назаревич, Василий Жилов, Егор Дорофеев, шунингдек, Павел Синявский. Терма жамоа бош мураббийи латвиялик мутахассис Нормундс Сейес бўлди.

Мавзуга оид