Трамп: АҚШ ва Эрон яхши музокаралар ўтказди
Римда Теҳрон ва Вашингтон вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувдан кейин Эрон президенти офиси АҚШ билан ядровий битимни имзолашга тайёр эканини билдирди.

Фото: Reuters
Доналд Трамп АҚШ Эрон билан «жуда яхши» музокаралар ўтказганини маълум қилди. Шу билан бирга, у Теҳрон билан мулоқотнинг якуни қандай бўлиши аниқ эмаслигини қўшимча қилди.
«Эрон бўйича жуда яхши учрашувлар ўтказдик. Кўрамиз, бундан нима чиқади. Кейинги қадам учун бизга бироз вақт керак, аммо Эрон бўйича учрашувларимиз жуда яхши», — дейди Доналд Трамп журналистларга.
Эрон президенти офисининг маълум қилишича, Теҳрон Вашингтон билан миллий манфаатларга риоя қилинган ҳолда, ядровий битимни имзолашга тайёр. «Агар улар биз билан тенг шартларда битим тузишни истамаса, биз ўз йўлимиздан кетишни давом этамиз», — дейилади хабарда.
19 апрел куни Римда АҚШ ва Эрон вакиллари ўртасида Теҳрон ядровий дастури атрофидаги инқирозни тартибга солиш бўйича музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтди. Учрашувда делегациялар бошқа масалалар қатори атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш имкониятини ҳам муҳокама қилди.
Аввалроқ АҚШ Эрон билан ядровий битим бўйича музокаралар доирасида Теҳрон ўзининг юқори бойитилган уранини учинчи давлат — масалан, Россияга топширишини таклиф қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

23:25 / 24.04.2025
Трамп миллионерлар учун солиқларни оширишдан бош тортди

20:45 / 24.04.2025
“Геосиёсат” мулоқоти. Экспертлар билан савол-жавоб

13:30 / 24.04.2025
90 фоиз уйлар вайрон бўлган Ғазо, Кашмирдаги терактда айбланаётган Покистон ва барбод бўлган Лондон музокаралари — кун дайжести

09:50 / 24.04.2025