Ўзбекистондан Буюк Британияга ўрик данаги мағзи экспорти йўлга қўйилди
Ўзбекистонда етиштирилган ўрик данаги мағзи Британиянинг етакчи савдо тармоқларида сотилади.

Фото: EastFruit
Ўзбекистондан Буюк Британияга илк маротаба ўрик данаги мағзи экспорт қилинди, деб хабар дерди «Дунё» ахборот агентлиги.
Қайд қилинишича, маҳсулотнинг дастлабки партияси шу йил 18 апрель куни «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг «Тошкент-Лондон» йўналишидаги рейс орқали Лондон шаҳрига етказиб берилган.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда етиштирилган ўрик данаги мағзи Британиянинг етакчи савдо тармоқларида сотилади.
Хабарга кўра, ҳозирги кунда республика корхоналари томонидан Британия бозорларига 30 хилдан ортиқ турдаги товарлар, хусусан, узум, қуритилган ва консерваланган мева ҳамда сабзавотлар, ёнғоқ, қовун ва дуккакли маҳсулотлар экспорти амалга ошириляпти.
Мавзуга оид

20:28
Британия Сурия вазирликлари ва разведка хизматларига нисбатан санкцияларни бекор қилди

20:31 / 21.04.2025
Британияда синиқ гулдон 60 минг долларга сотилди

18:29 / 21.04.2025
Британия артиллерия снарядлари ва гексоген ишлаб чиқаришни кескин оширади

16:07 / 18.04.2025